Қарши Олимпия захиралари коллежига 2020/2021 ўқув йили учун касбий имтиҳонлар жараёни бўлиб ўтмоқда

Жорий йил Қарши шаҳар Олимпия захиралари коллежига 428 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, улардан 110 нафари коллежга қабул қилинади. Ўқув даргоҳига 15 та Олимпия ва иккита миллий спорт турлари йўналишларига қабул эълон қилинган бўлиб, бокс, дзюдо, эркин ва юнон-рум кураши, таэквандо ВТФ, сузиш ва албатта футбол йўналишларида рақобат анча юқори.