Тўғри овқатланиш тартиби

Сут билан истеъмол қилинганда соғлиқ учун хавф туғдирувчи маҳсулотлар

Фото: Getty Images
Бугунги кунда сут маҳсулоти юзасидан олиб борилаётган икки хил қараш мавжуд. Биринчиси, вояга етгандан сўнг организм лактозани қайта ишлаш қобилияти пасаяди, шунинг учун ҳам сут маҳсулотлари осонликча ҳазм бўлмайди. Иккинчи қараш эса оқсилга бой сут инсон ратционидан ажралмаслиги керак ва уни бошқа нарсаларга алмаштириб бўлмайди.

Шунингдек, ёшликдан одатланиб келган сут ва бошқа маҳсулотлар комбинациясининг айримлари соғлиқда хавфли жараёнларни келтириб чиқариши мумкин.

Сут ва қаҳва
Қаҳванинг сут билан бирикмаси шартли равишда хавфли ҳисобланади. Шу билан бирга, мутахассислар оқсилни бунга сабаб деб кўрсатмоқда. Эрталаб кайфиятни кўтариш учун ичиладиган қаҳвага сут қўшмаган маъқул, чунки натижа тескариси бўлиши мумкин.

Сут ва чой
Худди шу ҳодиса табиий антиоксидант бўлган кўк чой билан ҳам боғлиқ. Иккаласининг ўзаро аралашуви таъсир кучини камайтиради. Ушбу комбинациянинг яна бир камчилиги шундаки, ичимлик қон томир кенгайтириш қобилиятини сусайтиради.

Сут ва балиқ, денгиз маҳсулотлари
Сут маҳсулотларидан тайёрланган соуслар ҳамда балиқни биргаликда истеъмол қилиш ошқозон ишлаш жараёнига таъсир ўтказиши мумкин. Муаммо шундаки, организмда икки хил оқсилнинг учрашуви натижасида меъёр ошади ва буйракнинг зўриқишига ҳам олиб келади.

Сут ва тухум
Сут, тухум ва пишлоқ комбинацияси организм учун ўта оғир таом ҳисобланади. Шунинг учун мутахассислар омлетни одатдаги қовурилган ёки қайнатилган тухум билан алмаштиришни тавсия этади.

Сут ва мева
Мутахассислар сут ва меваларни имкон қадар алоҳида истеъмол қилиш фойдали эканини таъкидлайди. Кечки овқатдан сўнг ширин меваларга асосланган қаймоқли ширинликлар меъда ости бези учун жиддий қийинчилик туғдиради ва жиғилдон қайнашига олиб келади. Қовун, банан ва манго сут билан энг нолойиқ комбинация бўлиб, ошқозон уларни ҳазм қилиши учун рекорд даражада вақт ва куч сарфлайди.

Сут ва сабзавот
Сазавотлар ҳам сут учун яхши шерик ҳисобланмайди. Помидор, брокколи, қовоқ ва сабзи ҳар қандай озиқ-овқат билан мукаммал бирлаштирилса-да, сут бу борада яхши танлов эмас.
Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар қандай овқатдан икки соат олдин ёки кейин бир стакан сут ичиш тавсия этилади. Овқат вақтида ичилган сут эса меъда ширасининг таъсирида қотиб қолади ва бошқа маҳсулотларни ўраб, ҳазм бўлишга тўсқинлик қилади. Натижада ошқозон бузилиши ва оғриқ кузатилиши мумкин.