Хивада ёш рапирачи-қиличбозлар беллашуви бўлиб ўтди

Хивада ёш рапирачи-қиличбозлар беллашуви бўлиб ўтди

Хоразм вилояти Хива туманида қиличбозлик бўйича вилоят ЯКСТИБЎСМ очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Мазкур турнирда 2007 йилда туғилган ва ундан кичик ёш тоифаларидаги ателтлар ҳамда 2005 йилда туғилган спортчилар ўзаро баҳс олиб боришди.

Ушбу мусобақада Хива шаҳар "Болалар шаҳарчаси" ҳамда Хоразм вилояти Якка курашлар спорт турига иҳтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тренерлари Шахло Тиллаева ҳамда Руслан Вапаев шогирдлари катнашди.

"— Юртимизда кенг нишонланадиган Наврўз умумхалқ байрами муносабити билан ташкил этилган қиличбозликнинг рапира тури бўйича спорт мусобақасида жами 30 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этди, — дейди Шахло Тиллаева, Якка курашлар спорт турига иҳтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тренери. — Мазкур мусобақа жуда ҳам байрамона ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Турнирни ўтказишдан асосий мақсад қиличбозлик спорт турини кенг тарғиб этиш, болаларни соғлом турмуш тарзи ва мунтазам спорт билан шуғалланишга жалб этиш, ёш қиличбозларимиз спорт маҳоратларини ошириш ҳамда уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган. Шунингдек, бу каби мусобақалар ёш спортчиларни ўз кучи ва ғалаба қозонишга бўлган ишончи ҳамда қатъиятли бўлиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади".

Қиличбозлик бўйича Хоразм вилояти ЯКСТИБЎСМ очиқ биринчилиги ғолиблари билан танишинг:

Ўғил болалар (2008-2009 йй.т.)

1. Отаназаров Муроджон

2. Отажанов Шахриёр

3. Отаназаров Ферузбек

3. Норматов У'ткир

Ўғил болалар. (2006-2007 йй. т.)

1. Зарипбаев Амирхон

2. Сапаев Кудрат

3.Тажиев Жавохир

3. Раматов Асадбек

Қизлар. (2006-2007 йй. т.)

1. Режапбаева Асалхон

2. Ру'зметова Орзугул

3. Рахимова Диана

3. Мадрахимова Бикажон

Қизлар. (2008-2009 йй. т.)

1. Жуманиёзова Дилноза

2. Кадамова Зухра

3. Вапаева Зарина

3. Ёлдашбаева Асалой

Ўғил болалар. (2010-2011 йй. т.)

1. Ог'абаев Нурбек

2. Иноятов Назарбек

3. Норматов Улуг'бек

3. Отаназаров Камрон

Ўғил болалар. (2005 й. т.)

1. Хажиев Бекжан

2. Аллабеиганов Зафар

3. Хушнудов Сарвар

3. Салаев Ёдгор

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси спорт мактаби