Соғлом турмуш тарзи тарғиботи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6099-сон Фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб спорт мусобақалари ва оммавий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон туманида «Соғлом ҳаёт сари 5000 минг қадам» шиори юриш ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
Бундай тадбирлар тумандаги маҳаллаларда аҳолининг барча қатламларини жалб қилган ҳолда спорт тадбирлари ва бадантарбия, юриш, югуриш машғулотларини ўтказиб келинмоқда.
Мазкур тадбирда мингга яқин аҳоли иштирок этди. Тадбирда муносиб иштирок этганлар тақдирланди.