"Ю-23" Ўзбекистон Чемпионати ўз якунига етди
Шпагачилар орасида ғолиблар аниқланди
Пойтахтимизда жорий йил 1-5 декабр кунлари қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасида "Ю-23" Ўзбекистон Чемпионати ўз якунига етди. Мазкур спорт турнирининг шпага йўналишида, яъни 23 ёш ва ундан кичик ёшдагилар ўртасидаги яккалик бахсларда 47 нафар спортчи-қизлар биринчилик учун куч синашди. Якуний натижалар қуйидагича:
Шпага. Яккалик (қизлар);
1 урин Рахимова Севара Тошкент
2 ўрин Рожкова Вероника Тошкент
3 ўрин Усмонова Юлдуз Новои
3 ўрин Хамидова Азиза Бухоро
Шпага. Ўғил болалар. Яккалик (61 та иштирокчи);
1 Алимов Файзулло Тошкент
2 ўрин Кагиров Эмил Навои
3 ўрин Муминов Нодир Андижон
3 ўрин Насриддинов Абдулбосит Андижон
Жамоавий баҳсларда ўзларининг бор спорт маҳоратларини намоён этган Бухоролик шпагачи қизлар барча рақибларини енгиб, тенгсиз эканини исботлашди. Финал босқичидаги кескин ва муросасиз кечган беллашувда Бухоро-1 жамоаси Тошкент -1 жамоасини 45-41 ҳисоби билан мағлуб этди ва турнирнинг олтин медалига сазовор бўлишди.
Жамоавий. Қизлар, шпага
1 ўрин Бухоро вилояти Таркиб: Зубайдуллоева Маржона, Болтаева Барчиной, Хамидова Азиза, Кароматова Фируза.
2 ўрин Тошкент Таркиб: Рожкова Вероника, Рахимова Севара, Сувонова Жасмина, Суюндукова Мохинур.
3 ўрин Таркиб Тошкент. Таркиб: Қосимова Рада, Эгамбердиева Шахзода, Албекова Амалия, Насируллоева Хуснора.
Шпагачи йигитлар жамоалари ўртасида Андижонликлар ғалаба поғонасининг энг юқори поғонасини эгаллашга муваффақ бўлишди. Финал босқичида Андижон-1 ва Тошкент-1 жамоалари биринчилик учун кураш олиб боришди. Қизғин баҳслар давомида Андижон-1 жамоаси 45-42 ҳисоби билан пойтахтлик шпагачилар устида ғалаба қозонишиб, турнинг олтин медалига сазовор бўлишди.
Якуний натижалар қуйидагича:
Шпага. Жамоавий. Йигитлар
1 ўрин Андижон-1. таркиб: Муминов Нодир, Насриддинов Абдулбосит, Муминов Мирзоулугбек, Хасанов Сайдулло
2 ўрин Тошкент-1. Таркиб: Алимов Файзулло, Кремнёв Матве, Сиддиқов Зафар, Ғофуров Шахриёр.
3 ўрин Навои вилояти Таркиб: Кагиров Эмил, Амонов Суннат, Ахтамов Камолиддин.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати