Саломатлигингизга эътиборли бўлинг!

Организмда калий етишмаслигидан дарак берувчи 8 симптом


Организмда калий етишмаслигидан дарак берувчи 8 симптом

Фото: Яндекс Дзен
Мия фаолияти, мушаклар, асаб тизими учун муҳим ҳисобланган калийнинг етишмаслиги саломатликда турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Сурункали чарчоқ ва ҳолсизлик
Кун давомида сурункали чарчоқ ва лоҳасликнинг кузатилиши калий танқислигидан дарак беради. Гап шундаки, ушбу минерал мушаклар қисқариши ва мия фаолияти учун муҳим саналади. Унинг етишмаслиги нафақат мия, балки бутун тананинг сустлашишига олиб келади.

Фото: Яндекс Дзен
Томир тортишиши
Мушаклар спазми, яъни назорат қилиб бўлмайдиган қисқариш аксарият ҳолларда, организмдаги мураккаб кимёвий алмашинувларда иштирок этадиган калий етишмаслиги сабаб кузатилади.

Фото: Яндекс Дзен
Ҳазм жараёнида муаммо
Калий етишмаслиги, шунингдек, ҳазм жараёнида ҳам муаммолар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Мушаклардан ташкил топгани сабаб мазкур минерал етишмаганда ошқозонда ҳам бузилиш кузатилиши, бу муаммо кўнгил айниши, овқат ҳазм бўлмаслиги билан намоён бўлиши мумкин.

Юрак уришининг тезлашиши
Аксарият ҳолларда юрак стресс хавотир, қўрқув ёки хурсандчилик сабаб тез уриши мумкин. Аммо эмоционал тинчлик вақтида ҳам бесабаб шу ҳолат кузатилса, бунга организмдаги калий танқислиги сабаб бўлиши мумкин.

Мушакларда оғриқ
Қон айланиш жараёнида муҳим рол ўйнагани сабаб ҳам калийнинг етишмаслиги мушакларга таъсир кўрсатади, оқибатда оғриқ кузатилиши мумкин.

Қўл-оёқларнинг увишиб қолиши
Асаб тизими функцияси учун муҳим бўлган калийнинг танқислиги қўл ва оёқларнинг увишишига сабаб бўлиши мумкин. Калийнинг меъёрдан кам экани нервлар билан боғлиқ сигналларни сусайишига олиб келади.

Нафас олишнинг қийинлашиши
Қон ўпкаларга етарли миқдорда кирмагани сабаб ҳам калийнинг ўткир етишмаслиги нафас олишнинг қийинлашишига олиб келади. Калий миқдори камайганда ўпкалар одатдаги сингари кенгая ва қисқара олмайди.

Кайфиятнинг кескин ўзгариши
Мия фаолиятида муҳим рол ўйнагани сабаб ҳам калий етишмаслиги эмоционал ҳолатда ўз аксини топади. Кайфиятнинг тўсатдан, бесабаб ўзгариши сизга ушбу минерал етишмаётганидан дарак бериши мумкин.

zamin.uz