Қиличбозларимизнинг "Янгиобод"даги йиғини қизғин паллада давом этмоқда

Қиличбозларимизнинг "Янгиобод"даги йиғини қизғин паллада давом этмоқда

Аввал хабар берилганидек, қиличбозликнинг сабля ва шпага йўналиши бўйича Миллий терма жамоамиз аъзолари жорий йилнинг
4 май санасидан бошлаб Тошкент вилоятида жойлашган “Янгиобод Республика ўқув-машғулот спорт базаси”да  ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишмоқда.

Бугунги кунда ушбу йиғин энг қизғин паллада давом эттирилмоқда.

Тоғнинг ўзига хос тоза ҳавосидан буҳра олаётган спортчиларимиз ҳар доимгидан ҳам ўзгача ҳушкайфият билан машғулотларга киришишганини таъкидлаш ўринли.

- Бу галги ўқув-йиғин машғулотига спортчиларимиз жуда ҳам катта иштиёқ қатнашишмоқда, - дейди Миллий терма жамоанинг сабля бўйича тренери Ёрқин Йўлдошев. - Машғулотлар ҳар куни 2 марта эрталаб ва кечки пайтда олиб борилади. Машғулотлар давомида қиличбозлик спорти техникаси ва усулларини ўзлаштиришга қаратилган машқлар билан бирга спортчиларни соғломлаштирувчи ва жисмоний холатини янада чиниқтирувчи машқларга ҳам кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, қиличбозларимизнинг машғулотлардан ташқари бўш вақтдаги дам олиш соатларида уларга мазмунли маънавий ва руҳий далда бўлувчи суҳбатлар ҳам ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, куни кеча Ўзбекистон МОҚ ва Қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдурахмонов мазкур йиғин жараёнларини кузатиб шахсан спортчиларимиз билан алоҳида суҳбатлашди ва уларга Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан яратиб берилган катта имконият ва қулай шароитлардан унумли фойдаланиш кераклиги, бу ғамхўрликка жавобан спортчиларимиз жаҳон спорт ареналарида юксак спорт натижаларига эришишлари кераклигига урғу берилди. Ушбу учрашув қиличбозларимизга жуда  катта мотивация берди десак муболаға бўлмайди.

ЎзҚФ Матбуот хизмати