Шонли ўзбек қиличбозларининг янги авлоди

Янги Ўзбекистон - янги ғалабалар, шонли ўзбек қиличбоз-спортчиларининг янги авлоди

Тошкентда 2021 йил 25-26 апрель кунлари қиличбозлик бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё-Океания саралаш турнири бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда қиъанинг 28 та мамлакат вакилларидан жами 89 нафар моҳир қиличбозлар Олимпия ўйинларига олтита йўлланма учун ўзаро куч синашди.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ЎзР Туризм ва спорт вазирлиги, МОҚ билан ҳамкорликда жорий йил 28 апрель ОАВ лари учун куни бўлиб ўтган Матбуот анжуманида айнан ушбу турнирнинг ташкил этилиши ва мамлакатимизда уни юқори савияда ўтказилиши жараёнлари, мусобақаларда қайд этилган спорт натижалари ҳусусида сўз юритилди.

Қувонарли жихати, ушбу саралаш турнирида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича жаҳонга машҳур тренер Владимир Назлимов шогирдлари Зайнаб Дайбекова ва Шерзод Мамутовлар Токио-2020 Олимпиадасида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритишди. Бу икки қорақалпоғистонлик истеъдодли спортчиларнинг биринчи тренери эса Даурбек Жиемуратов.

Аввалроқ, терма жамоамиз вакили Малика Хакимова шпага турида етарли рейтинг очкосига эга бўлиб, Олимпия турнирида беллашиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шу боис терма жамоамиз Японияга сафар учун 5 нафар талабгорга эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги "Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш туғрисида"ги ПҚ-2821-сон карорига мувофик қиличбозлик спорт тури бўйича катталар ўртасида Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё саралаш турнирини юкори савияда ўтказиш борасида барча мутасадди вазирлик ва идоралар, тегишли ташкилот ва муассасалар, шунингдек ОАВ вакиллари жалб этилди.

Эътиборли жиҳати, ушбу мусобоқаларга Осиё ва Океания қитъаси давлатларидан сараланган энг кучли спортчилар ҳамда Халқаро қиличбозлик федерастияси-FIЕ масъул ходимлари, халқаро рефери, чет элдаги Миллий қиличбозлик Федерастиялар раҳбарлари, вакиллари, машҳур Олимпия ўйинлари Чемпионлари ва бошқа кўплаб олий мартабали меҳмонлар юртимизга ташриф буюрди.

Таъкидлаш жоизки, юртбошимиз раҳномолигида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш, жаҳон спорт ареналарида спортчиларимизнинг юқори натижаларга эришиб, мамлакатимиз нуфузи ва мавқеини юқорига кўтаришга катта эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга туризм соҳасини ривожлантириш учун ҳам мана шундай нуфузли мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш жаҳонда Ўзбекистон спорт имиджини янада мустаҳкамланишига хизмат қилади..

Ўзбекистон қиличбозлик спорти тарихига назар солсак, афсонавий жаҳонга машҳур қиличбозларимиз Собиржон Рузиев,  Виталий Логвин каби яна бошқа номдор спортчиларимизнинг анъаналарини давом эттиришга тайёр қиличбоз-спортчиларнинг янги авлоди ўсиб келаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Мустақиллик шарофати билан бизнинг спортчиларимиз, турли халқаро мусобақаларда Ўзбекистон Республикаси байроғи остида муносиб қатнаша бошладилар.

Эътиборли жихати, қиличбозлик бўйича 2000 йили ўтказилган Осиё-Океания саралаш турнирида шпагачи ҳамюртимиз Аниса Петрова олтин медал соҳиби бўлиб, Сиднейда  бўладиган Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. ундан ҳам ввалроқ рапирачимиз Рафкат Рузиев "Atlanta-1996" Олимпия ўйинларида иштирок этганди.

Шунингдек, моҳир ўзбек қиличбозимиз Руслан Кудаев ҳам шпага йўналишида 2012 йил Лондон Олимпиадаси иштирокчиси бўлиб, дунёнинг энг кучли қиличбозлари рўйхатининг 8 ўринини эгаллаган.

Таъкидлаш жоизки, сўнги йилларда давлатимиз рахбарининг қатор ташаббуслари асосида, мамлакатимизда спорт соҳаси, жумладан қиличбозлик бўйича терма жамоа олдида ҳам жуда катта имкониятлар очилди. Бизнинг ёш-ўсмир қиличбозларимиз кетма-кет Осиё ва Жаҳон чемпионатлари, Кубокларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя этиб ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишга муваффақ бўлмоқдалар.

Ҳозирда Миллий терма жамоанинг шпага бўйича катта тренери Руслан Кудаев шогирди Малика Хакимова 2021 йилда ўтказилинадиган "Токио-2020" Олимпиада ўйинларига қатнашиш йўлланмасини илк бор рейтинг очколар ҳисоби бўйича тўғридан-тўғри қўлга киритди.

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ёш спортчилари Токио-2020 Олимпия ўйинларига 3 та йўлланма олишди. Ҳали ҳеч бир Олимпиадада қиличбозлик бўйича терма жамоамиз 3 та лицензияни қўлга киритмаган эди.

Шу билан бир қаторда, ёш иқтидорли яна бир саблячимиз, Владимир Назлимовнинг шогирди Бобур Расулов жорий йил апрель ойининг илк кунларида Қоҳра шаҳри (Миср)да бўлиб ўтган Жаҳон чемпионтида ёрқин ғалабани қўлга киритиб, кумуш медалга сазовор бўлгани ҳам қувонарли ҳол албатта.

Буларнинг барчаси ўзбек қиличбозлик спорти тарихида эътирофга арзугулик тарихий воқеа бўлди.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати