Зайнаб Президентга Токио Олимпиадасига йўлланма олишини ваъда қилганди

Зайнаб Дайибекова Президентга берган ваъдасининг устидан чиқди.

Ёдингизда бўлса, 2017 йили давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлганида, Зайнаб билан ҳам учрашганди. Ўшанда истеъдодли қизимиз Президентга Токио Олимпиадасига йўлланма олишини ваъда қилганди. Кўриб турибмизки, Зайнаб ваъдасининг устидан чиқди. Буёғига ундан Токио-2020да ҳам ёрқин ғалабалар кутиб қоламиз.