Тўғри овқатланиш мутахассислари тавсиялари

Ишлаймиз ва озамиз. Вазн йўқотиш учун ишда риоя қилиш керак бўлган 4 қоида
 

Озишга қарор қилган киши одатларига ўзгартириш киритиши, соғлом овқатланиши ва мунтазам равишда спорт билан шуғулланиши керак. Аммо кўпчилик бунинг учун ишхонада ҳам маълум қоидаларга амал қилиш кераклигини ёддан чиқариб қўяди.

Фото: «Домашний очаг»

Савдо автоматларидан фойдаланманг

Бундай автоматлар чиройли қоматнинг энг асосий душмани ҳисобланади. Харидор ўзи билмаган ҳолда кўпроқ нарса харид қилиб юбориши, нафсини тия олмаслиги мумкин. Қориннинг ҳаддан ортиқ очлиги сабаб бундай автоматлардан харид қилишга мажбур бўлиб қолмаслик учун мазали ва фойдали маҳсулотлардан егулик тайёрлаб олинг.

Стресс миқдорини назорат қилинг

Стресс вақтида организмдан метаболизмни секинлаштириб, ёғни энергияга айланишига йўл қўймайдиган кортизол гормони ажралиб чиқади. Стресс ва тўпланадиган ёғларнинг боғлиқлиги шунда. Ортиқча асабийлашманг ҳамда иш билан боғлиқ муаммоларни юрагингизга яқин олманг.

Қаҳва ўрнига чой ичинг

Кўк чой таркибидаги катехин энергиянинг сарфланиши ҳамда ёғларнинг оксидланишини жадаллаштиради. Кўк чой таркибидаги кофеин билан эса катехин янада самарали таъсир қилади. Кунига бир неча марта чой ичишга ҳаракат қилинг ва тез орада ижобий ўзгаришни сезасиз.

Пиёда юринг

Ишхонага йўқ деганда 2-3 бекат пиёда бориш организм учун жуда ҳам фойдали. Нафақат вазн ташлаш, балки стрессинг бартараф бўлишига ҳам ҳисса қўшадиган сайр қилиш асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

daryo.uz