Соғлом овқатланиш пирамидаси

Соғлом овқатланиш пирамидаси

Ушбу пирамида 2005 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан соғлом овқатланишнинг негизи сифатида тавсия этилган. Рационал овқатланишнинг валеологик тамойилларини ўз ичига олган мазкур пирамида ҳақида валеолог Нигора Жумаева сўз юритди:

 

Пирамиданинг асосини жисмоний ҳаракатлар даражаси ва вазн назорати ташкил этса, кейинги босқичи ҳўл мева ва сабзавотлар, бошоқлилар, дуккаклилар, картошка, ёрма, гуруч ҳамда нон маҳсулотларини ўз ичига олади. Ундан кейинги босқичлари эса гўшт, балиқ, товуқ, пишлоқ, сут маҳсулотлари, сариёғ, тухум кабилар ташкил этиб, сўнгги босқич,  яъни пирамида чўққиси қандолат маҳсулотлари, шакар, туз ва ёғлар билан якунланади.

Овқатни куннинг маълум вақтида истеъмол қилиш — бу шартли рефлекслар ҳосил бўлишига имкон яратади ҳамда ўз навбатида организмни овқат қабул қилишга тайёрлайди. Нонушта ва тушлик, кечки овқатлар оралиғидаги вақт 5 — 6 соатни ташкил этиши, мабодо уйқудан олдин овқатланиш иштиёқи бўлса камида  2-3 соат олдин таом қабул қилиш керак.

Кунда 4 маротаба овқатланишда унинг тахминан 25 фоизи биринчи нонуштага, 15 фоизи иккинчи нонуштага, 35 фоизи тушликка, 25 фоизи кечки овқатга тўғри келиши лозим.

Кунда 5 маротаба овқатланишда эрталаблари ва тушликда кўпроқ таом, кечки овқат эса  тўғри келиши керак.