Пандемия ҳали чекингани йўқ. COVID-19 дан қандай ҳимояланиш мумкин?

Пандемия ҳали чекингани йўқ. COVID-19 дан қандай ҳимояланиш мумкин?

Пандемия ҳамон давом этмоқда. Касалланиш сони тобора ортиб бораётган айни кунларда профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, саломатликка янада эътиборли бўлиш талаб этилади. Хўш, иммунитетни кўтариш ва вируслардан ҳимояланишда қайси микроэлементлар асқотади? Тиббиёт фанлари доктори, профессор, нутрициолог Гули ШАЙХОВАнинг мулоҳазалари шу ҳақда:

Иммунитет тизими ишида  ва вируслардан ҳимоя қилишда микроэлементларнинг роли катта. Рух коронавирусга тўғридан-тўғри қаршилик кўрсатади, шунингдек, унинг ҳужайраларда кўпайишига йўл қўймайди. Бундан ташқари, цинк кўплаб иммун тизими бўғинларига таъсир кўрсатиб, иммунитетни кучайтиради. Рух иммун тизимига яхши таъсир кўрсатади. Бу микроэлемент денгиз маҳсулотлари ва ёнғоқда мавжуд. Бундан ташқари, донларда бошқа фойдали моддалар ҳам бор. Ёнғоқларда Омега-3, 6, 9 ёғ кислоталари борки, уларнинг қиймати бебаҳодир. Бу ёғлар миянинг соғлом бўлишида муҳим аҳамиятга эга: мия фаолиятини қўллаб-қувватлайди, нерв тизими ва иммунитетни мустаҳкамлайди, ҳаётий кучга тўлдиради. Тўғри, ёнғоқлар истеъмолига эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак, бир кунда бир сиқим (5 дона ёнғоқ) истеъмол қилиш етарли, чунки ёнғоқ мағзи жуда тўйимли.

Худди шундай ҳаракат Д витаминига ҳам хос. Коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун ушбу витаминни қўшимча қабул қилиш кўплаб расмий тавсияларда қайд этилган. Витамин Д сут махсулотлари, тухум, сариёғ, балиқ маҳсулотларида бор. Селен ҳам иммунитетни яхшилайди. Селен гўшт маҳсулотлари, жигар ва балиқ махсулотларида мавжуд. Бундан ташқари, у ўпкани ҳимоя қилади ва рух билан биргаликда яллиғланиш реакциясини заифлаштиришда қўл келади. Биз коронавирус инфекциясида ортиқча яллиғланиш қандай салбий рол ўйнашини яхши биламиз.  Унинг заифлашишида селен муҳим рол ўйнаса ажаб эмас.

Ушбу далилларни йирик халқаро олимлар гуруҳи кўриб чиқиб, рух, селен ва Д витамини СОВИД-19 ни илк босқичидаёқ даволаш ва унинг олдини олиш учун энг мақбул деган тўхтамга келишди. Ахир ушбу компонентларнинг барчаси антижисмлар ишлаб чиқиш ва иммунитетнинг яхши ишлаши учун муҳим ҳисобланади.

Қарияларнинг 60–80 фоизида қандли диабет, семириб кетиш, тез-тез шамоллаш ва жигар ёки ўпканинг сурункали касалликлари, ёки спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш ҳолатлари, цинк ва селен етишмовчилиги кузатилади. Ушбу вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ушбу моддаларни танадаги таркибини ўрганмасдан туриб ҳам  қабул қилиш мумкин. Аммо буни ўртача меъёрда ва 3 ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга ошириш керак бўлади. Ҳар қандай ҳолатда улар иммунитетни кучайтиради.

Аммо, албатта, таҳлил(анализ) қилдириш ва организмда “уч коктейль” таркибий қисмлари қанчалигини текширган маъқул. Уларнинг барчаси қонда аниқланиши мумкин, селен ва рух эса сочда мавжуд. Агар ушбу моддаларнинг жиддий етишмовчилиги бўлса, қабул қилиш муддати узоқроқ ва меъёри кўпроқ бўлади.

Дарвоқе, ушбу фойдали моддаларга бой етарли миқдордаги озиқ-овқат билан таомланишни ҳам ёдингизда тутинг. Шуни унутмангки, кўплаб озиқ-овқат маҳсулотларида бир вақтнинг ўзида рух ва селен мавжуд, айниқса тухум учала моддага ҳам бой.С витамини иммунитетни мустаҳкамлайди ва уни вирус ҳамда бактериялардан ҳимоя қилади. Кунига бир бўлак лимон ейиш билан С витаминига бўлган суткалик эҳтиёжни қондириш мумкин. Апельсин депрессияга қарши курашишга ёрдам беради, овқат ҳазмини яхшилайди, яраларнинг тез битишига самарали таъсирга этади, яллиғланиш ва микробларга қарши курашишда организмни фаоллаштиради. С витамини булғор қалампири, фойдали модда мева ва резаворларда ҳам мавжуд. Саримсоқ ва лавлаги иммунитетни кўтарувчи энг кучли егуликлардир. Улар ҳатто ривожланиб келаётган саратон хўжайраларини йўқ қилиш ва силнинг олдини олишга ҳам қодир.

Америкалик олимларнинг фикрига кўра, коронавирус инфекциясини оғир ўтказган беморлар орасида жуда семиз одамлар кўпчиликни ташкил этган. Уларнинг СОВИД-19 дан ўлиш хавфи 9 баравар юқори. Ёғ тўқимаси эндокрин орган ҳисобланади. Ёғ ҳужайралари танани сурункали яллиғланишни қўзғатадиган моддалар билан таъминлайди, бу эса иммунитет тизими ишини бузади. Организмдаги ортиқча ёғлар цитокин(оқсил молекуласи) ҳужумини кучайтиради. Шунингдек, семириб кетган одамларда диабетнинг иккинчи тури ривожланади ва қон томирлари шикастланади. Томирлар эса — коронавируснинг асосий нишони. Шунинг учун оддий вазнли одамларга қараганда семиз беморларда коронавирус оғирроқ кечади.

Бугунги кунда дунёдаги бир неча ўн миллионлаб одамлар коронавирус инфекциясини юқтириб олишган. Шу билан таққослаганда, қайта юқтиришлар сони ҳозиргача жуда кам дейиш мумкин. Шунингдек, ушбу ҳолатларнинг барчаси диққат билан текширишни талаб қилади - улар реинфекция (қайта инфекция) бўладими ёки мумкин бўлган реактивациями? Коронавирус инфекциясини қайта юқтирган дея шубҳа қилинган беморлар иммунитет тизимининг ҳолатини синчковлик билан текшириш лозим. Унинг ҳимояси туғма сезувчанликнинг бир варианти сифатида, шунингдек, айрим касалликларда ёки иммунодепрессантларни қабул қилишда заифлашиши мумкин.

Хуллас, коронавирус ҳаммамизга бирдек хавф солар экан, соғлом турмуш тарзига риоя этишга ҳаракат қилинг.

Иммунитетни мустаҳкамлаш учун зарарли одатлардан воз кечиш керак. Шунингдек, ҳар куни бадантарбия машқларини бажариш, уйқунинг етарли бўлиши ҳам иммунитетни кучайтиради.