Суҳбат.
Хабарингиз бор сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси тиббиёт ходими Маъмуржон Мусаевни суҳбатга чорладик.
- Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудларидаги эпидимеологик вазият спорт соҳасидаги жараёнларга қанчалик таъсир этади?
- Эпидимиологик вазиятдан келиб чикиб, спортчиларимизга карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари ҳақида ва шахсий гигиенага риоя қилишарини бот-бот эслатиб турибмиз. Фикримча бу вазиятда агар биз барча қоидаларга амал қилиб ўз мақсадимиз сари харакатни давом эттирсак Ўзбекистон спорт соҳасига жиддий салбий таъсир ўтказмайди. Сабаби бизнинг аҳоли, қолаверса спортчиларимиз ўтган йилдаги оғир кунларни бошидан ўтказишган ва бу ҳолга қайтиб тушмаслик учун аҳолимиз барча қоидаларга амал килишади деган умаддаман
- Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан спортчиларни короновирусга чалинишини олдини олиш учун қандай чоралар кўрилган?
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг 2021 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муваффақиятли тайёрлаш тўғрисида "Йўл харитаси" тузилган. МОҚ ва РСТИАМ ҳамкорлигида ҳар бир федерацияда карантин коидаларига амал қилиш қулланмалари таёрланган. Ушбу Қарорда келтирилган барча бандларга федерациямиз ҳамда спортчилар томонидан қатъий риоя қилиб келинмокда.
- Терма жамоа вакилларининг саломатлиги ва ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб берсангиз.
- Бу йил Токиода ўтказилинадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш ҳамда Жаҳон, Осиё Кубоклари ва чемпионатлари, Гран-при мусобақаларида иштирок этиш мақсадида янги мавсум бошланиши билан Қиличбозлик бўйича Миллий терма жамоаси турли чет эл сафарларига чиқишмоқда. Хар бир халкаро йигин ёки мусобака олдидан хар бир спортчи ффу шифокорлари томонидан тиббий курикдан утказамиз. Уларга дунёдаги ва узимиздаги эпидимиологик вазият, карантин коидалари, чет эл сафарида юрганда нималарга купрок ахамият бериши хакида тушунча берамиз. Албатта, сафар олдидан ҳар бир спортчини коронавирусга ПЗР тест синамасини топшириш ташкил этилмоқда. Шунингдек, чет эл сафарларига Федерация тиббиёт ходимлари Миллий терма жамоа вакилларини биргаликда кузатиб бориши йўлга қўйилган.
Ҳурматли ҳамюртлар, сиздан карантин қоидаларига риоя қилиб, ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигига бефарқ бўлмаслигингизни сўраймиз!
Муборак Якубова суҳбатлашди.
