Кроссовкани кир ювиш машинасида ювса бўладими?
Кроссовкани кир ювиш машинасида ювса бўладими?
Фото: Cosmopolitan
Иложи борича бундай қилиш тавсия қилинмайди. Чунки ювиш жараёнида пойабзал барабанларга урилади ва ҳолат ёмонлашади. Қолаверса, сувнинг таглик ичига киргани сабаб унинг амортизацион хусусиятига зарар етиши мумкин. Яхшиси уни қўлда ювинг ёки махсус тозалайдиган марказларга олиб боринг. Боғичларини эса алоҳида олиб ювишни унутманг.
Нима учун пойабзал қутисига майда шарчали қоғоз пакет солинади?
Фото: Cosmopolitan
Мазкур пакетчаларга силикагель — намлик ва ёмон ҳидни ўзига оладиган сорбент солинган бўлади. Уларни ташлаб юборишга шошилманг. Пакетчалар ёмғир ёки нам бўлган пойабзални тезроқ қуришига ёрдам беради. Бундан ташқари, телефон ёки бошқа техника сувга тушиб кетганида ҳам ёрдам бериши мумкин. Бунинг учун техниканинг атрофига мана шундай пакетчалар қўйиб, бир неча соатга қолдиринг.