Қиличбозларимиз Тбилиси шаҳрида ўқув машғулот йиғинини бошлашди

Қиличбозларимиз Тбилиси шаҳрида ўқув машғулот йиғинини бошлашди

Бугун, 16 март куни қиличбозлик бўйича Миллий терма жамоа аъзолари 2021 йилнинг 15-28 март кунлари Грузия давлатининг Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича бўлиб ўтадиган халқаро ўқув-машғулот йиғинига киришишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ўқув машғулот йиғини Мисрнинг Қоҳира шаҳрида (03-11.04.2021й.) кадетлар ҳамда ўсмир ёшдаги спортчилар орасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш вазифасини ўтайди. Спортчиларимизга мазкур йиғинда Миллий терма жамоа катта мураббийи В.Назлимов, мураббийлардан М.Камажиев ва Д. Жиемуратовлар ҳамрохлик қилмода.

Шунингдек, бутун дунёдаги эпидимеологик вазиятни инобатга олган холда мамлакатимизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш буйича тузилган Республика маҳсус комиссиясининг карорига катъий риоя этиш ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан Миллий Олимпия Қўмитаси ёрдамида спорт тадбирлари жараёнида, чет эл сафарларида спортчиларимиз ҳавфсизлигини ва саломатлигини муҳофаза қилиш масалалрига жиддий эътибор қаратилган.

Айни вақтда спортчиларимиз учун Грузия қиличбозлик федерацияси томонидан барча шароитлар яратилиб, қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати