Жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланиш - саломатлик гарови

Жисмоний ҳаракатнинг йўқлиги, нотўғри овқатланиш ва зарарли одатлар қандай оғир оқибатларни келтириб чиқаришини биласизми?

шиддат билан ўзгариб бораётган технологиялар асрида инсоният тобора қулайликларга жуда ҳам тез мослашиб олиши натижасида, ҳозирги вақтда камҳаракат бўлиб бормоқда. Албатта камҳаракатлилик ёки жисмоний фаоллик сусайиб, хаттоки умуман бир жойда ўтириб ишлаш оқибатида турли хил касалликлар ва инсон саломатлигининг ёмонлашувига олиб келувчи холатлар кунсайин ортиб бораётгани сир эмас. Бу борада очиқ интернет  (Comments Offon) манбаларидан олинган хабарларга кўра, Удине ва Падуи Университетлари тадқиқотчилари ан тадқиқот ўтказишди. Икки ҳафта мобайнида ҳаракатсиз қолдирилган кекса ёшли кишиларни тадқиқ қилиш жисмоний фаолликсиз мушак атрофияси анча мураккаб кечишини кўрсатди.

Олимларнинг сўзларига кўра, турли ёшдаги кишиларда ҳам худди шундай мушаклар атрофияси кузатилади  — жисмоний ҳаракатнинг йўқлиги, нотўғри овқатланиш ва зарарли одатлар оғир юрак касалликларини келтириб чиқариши баробарида тўғридан-тўғри моддалар алмашинувига таъсир қилади. Бу эса тана массасининг ўсиши ва гормонал баланснинг бузилишига сабаб бўлади.

Олимлар шунингдек камҳаракат ҳаёт тарзи натижасида юзага келган касалликлар нафақат мушак тонусларининг қайта тикланишини қийинлаштириши, балки кўп ҳолатларда инсонни мустақил ҳаракатланиш имконидан ҳам маҳрум қилиши мумкинлигини таъкидлашди. Организмни тонусда ушлашга доир амалий тавсиялар кўпчиликка маълум — ҳатто қисқа муддатли мунтазам сайрлар ҳам организмнинг нормал ишлашга ёрдам беради.

Шу боис ҳам бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисиниинг барча қатламларини жисмоний фаолликка ҳамда мунтазам равишда спорт билан шуғулланишга жалб қилиш масаласида муайян самарали чоралар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Айтмоқчи бўлганимиз - соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш фақатгина ўз саломатлигингизга фойда. Ҳамиша ҳаракатда бўлинг.

Муборак Якубова