Ўзбекистон спорт юрти. Мамлакатимизда От спорти равнақ топмоқда

От спорти жадал ривожланмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда спорт соҳасига катта эътибор берилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ кўплаб чемпионлар етишиб чиқмоқда ва Ватанимиз байроғини юксакларга кўтариб келмоқда.

Жумладан, бутун дунёда машҳур бўлган спорт турларидан бири от спортини ривожлантириш бўйича ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Натижада чавандозларимиз зотдор отлари билан халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, совриндорлар қаторидан жой олмоқда.

Алоҳида таъкидлаш лозим, мамлакат чемпионатлари ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда ва спортчиларни саралаш (селекция) ишлари амалга оширилмоқда.

Пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ҳам шундай чемпионларни тарбиялаб берувчи масканлардан бири ҳисобланади. Ушбу спорт мактаби ўз фаолиятини янгидан бошлади, десак муболаға бўлмайди. Капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилган спорт мактабининг тантанали очилиш маросимига бағишлаб от спортининг конкур йўналиши бўйича Тошкент шаҳар чемпионати ўтказилди.

Унда чавандозлар баландлиги 100 см (болалар), 110 см ва 120 см бўлган тўсиқлардан сакраш бўйича ўзаро мусобақалашди.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги спортчилар шаҳар чемпионатида совриндорлар сафидан жой олди.

Баландлиги 100 см бўлган тўсиқлардан сакраш бўйича (болалар):

1. Умар Дадаев;

2. Дилшод Шокиров.

Тўсиқ баландлиги 110 см:

1. Ҳумоюн Абдуллаев;

2. Саидамир Турғунбоев;

3. Аъзам Толибов

Тўсиқ баландлиги 120 см;

1. Тимур Азизов

2. Саидамир Турғунбоев;

3. Ҳумоюн Абдуллаев.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати