"Спортни сев, спорт билан яша!"
"Спортни сев, спорт билан яша!": Cамарқанд вилоятида “Стол тенниси ойлиги” доирасида мусобақалар бўлиб ўтмоқда
Мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остидаги фестиваль доирасида Булунғур, Жомбой, Иштихон туманларида стол тенниси бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Мусобақаларда умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ҳамда аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари қамраб олинди. Ушбу оммавий спорт тадбирлари вилоятдаги туман(шаҳар)лардаги барча аҳоли ўртасида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
"Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остидаги оммавий спорт фестивали доирасида Самарқанд вилоятида март ойи “Стол тенниси ойлиги” деб эълон қилинган.