Ўзбекистон кубоги кимга насиб этади?

Бугунги кунда бадминтон ёшларимизнинг энг севимли спорт турига айланган. Мазкур спорт тури билан қарийб ўттиз мингга яқин йигит-қиз шуғулланмоқда.

Ўзбекистон кубоги кимга насиб этади?

Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ёшлари ўртасида мазкур спорт турига бўлган қизиқиш, айниқса, кучли. Бунинг натижасида Амрулло Бахшуллоев, Алишер Холмирзаев, Артём Саватюгин, Темур Каримов, Валерия Муштакова, Дилрабо Аҳмедова каби ёш маҳорат эгалари етишиб, халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб келмоқда.

Коронавирус пандемияси сабаб, жорий йилда дунё бўйлаб бир қатор спорт мусобақалари ўз вақтида ўтказилмади. Бироқ мамлакатимизда карантин ҳолати бироз юмшатилганидан сўнг қатор спорт турлари бўйича мамлакат биринчиликлари бошланди. Бадминтон бўйича Ўзбекистон кубоги шулар жумласидандир.

3 ноябрь куни пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида жойлашган Бадминтон марказида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Чорлов садолари остида мусобақа иштирокчилари спорт мажмуасига кириб келди. Давлатимиз мадҳияси янгради.

Эркаклар ва аёллар ўртасида 7 ноябрь кунига қадар ўтадиган мазкур мусобақада 100 нафарга яқин бадминтончи ғолиблик учун куч синашади.

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, мамлакатимиз бадминтон федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқди.

photo_2020-11-03_12-19-46 (2).jpg

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА