Янги Ўзбекистоннинг янгидан қад ростлаётган спорт иншоотлари

Чимбойда 4,5 миллиард сўмлик спорт мажмуаси барпо қилинмоқда

Паст Дарғом туманининг Чимбой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида спортнинг бир нечта турига мўлжалланган спорт мажмуаси барпо этилмоқда.

Айни пайтда лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўмни ташкил этувчи мажмуа қурилиши жадаллик билан олиб бориляпти.

Қурилиш ва жиҳозлаш ишлари якунига етгач, замонавий типдаги минифутбол майдони, бокс, стол тенниси каби спорт турларидан тўгараклар фаолият бошлайди.

Шунингдек, мажмуада ювиниш, кийиниш хоналари ва шу каби спортчилар учун зарур бўлган барча шароитлар яратилади.

Муҳими, бу ерда бир вақтнинг ўзида 100 нафардан зиёд ёшлар спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлади.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.