Жисмоний машқлар - саломатлик гарови

Арқонда сакрашнинг фойдасини биласизми?

Арқонда сакраш машқи – инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

У юрак фаолиятини яхшилайди, организмда йиғилиб қолган тузларни ҳайдашга ёрдам беради ва яна бир муҳим жиҳати — бу стрессга қарши курашишда энг самарали воситалардан бири. Арқонда сакраш машқлари асаб тизимига ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, кайфиятни яхшилайди.

Арқонда сакраш натижасида токсин ва тошқол(шлак)лар инсон организмидан чиқиб кетади, қон томир варикози кучаймайди.

Шундай экан, стресс ҳолатидан тезроқ чиқишни истасангиз, ҳар куни кўп эмас, 5-10 дақиқа арқонда сакраш машқини бажариб туринг.