Майданак тепаликларида замонавий стадион қурилиши бошланди

yuz.uz
 

Майданак тепаликларида замонавий стадион қурилиши бошланди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевни Қамашидаги қишлоқ ёшлари билан учрашувида кўтарилган мурожаат ортидан Кўкбулоқ адирлари ён бағрида сунъий қопламали стадион қурилиши ишлари бошланди.

Ташриф якунлари баёнида киритилган 73 нафар ёшлар ва 44 нафар хотин-қизларнинг сайёр қабул давомида билдирган 100 дан ортиқ мурожаатлари ўз муддатида сифатли таъминлаш учун вилоят идоралари, туман ҳокимлиги масъул этиб бириктирилиб, ижрога йўналтирилган эди.

Маълумот учун, вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари Майданак атрофидаги "Катта ўра" МФЙ қишлоқларида тунаб қайтишган эди.