Камондан отиш бўйича «Алпомиш ва Барчиной» I Халқаро турнирига старт берилди

Камондан отиш бўйича «Алпомиш ва Барчиной» I Халқаро турнирига старт берилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил учун Республика календарь режасига асосан Республика олимпия захиралари коллежида камондан отиш бўйича «Алпомиш ва Барчиной» I Халқаро турнири бошланди.

Илк бор ўтказилаётган Халқаро турнир Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақа дастуридан 70+70 метр масофадан отиш, микс ҳамда жамоавий биринчилик машқлари ўрин олган.

Халқаро турнирда қўшни Қирғизистон ва Тожикистон, шунингдек республикамизнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 100 нафардан ортиқ маҳоратли спортчилар ўз омадларини синовдан ўтказишади.

Бугун «Алпомиш ва Барчиной» Халқаро турнирининг дастлабки ғолиблари аниқланди.

70+70 метр машқи ғолиблари билан танишинг:

Эркаклар:

1. Гафуров Зокиржон (Фарғона)

2. Абдулҳамидов Шоҳжаҳон(Фарғона)

3. Рустамов Сардор (Тошкент)

Аёллар:

1. Юнусова Камола (Тошкент)

2. Абдусатторова Зиёдахон (Фарғона)

3. Маҳмудова Мафтуна (Тошкент)

Маълумот ўрнида: Мусобақалар 27 февралга қадар давом этади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати