Паралимпиячиларимиз Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек, БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган Fazza халқаро Гран-присида муваффақиятли иштирок этган пара атлетларимиз бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Спортчиларимизни кутиб олиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев бошчилигидаги ташкилот раҳбарлари, спортчиларнинг ота-оналари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, Дубай Гран-присида вакилларимиз жами 24та (13та олтин, 5та кумуш ва 6та бронза) медалга сазовор бўлишди.

Қуйида ғолиб спортчиларимизни кутиб олиш маросимининг энг ёрқин лаҳзаларини томоша қилишингиз мумкин.

minsport.uz