Go FlyEase моделида тагчармга ноёб ошиқ-мошиқ ўрнатилган. Пойафзал ечилганда унинг асосий қисми тепага кўтарилади, ора томони эса бошқа томонга оғади.
Кроссовкани кийиш учун оёқни пойафзалга киритгач товонни пастга босиш етарли бўлади.
Жараён кўпчилик оёқ кийимини киядиган ва ечадиган ҳаракатдан деярли фарқ қилмайди, шунинг учун бунда инсон интуицияси ҳам ёрдам беради мослашиш кўп вақт талаб этмайди.
Go FlyEaseда боғичлар йўқ. Улар ўрнига тагчарм оралиғида жойлашган резина қўлланилади ва у оёқни ишончли ўрнашишига ёрдам беради.
Nike Go FlyEaseнинг учта рангини намойиш этди. Кроссовкалар 120 доллар ёки 1 900 Россия рублида баҳоланади.
15 февралдан Go FlyEaseни Nikeнинг бир қанча мижозлари харид қилиши мумкин. Оммавий сотув эса 2021 йил охирида бошланади, деб хабар беради iPhones.ru