Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифлари чоғида берган топшириқ ва кўрсатмаларига асосан, вилоят аҳолиси, айниқса ёшларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан доимий шуғулланишлари ва бу орқали аҳолининг барча қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спорт мактабларига Президент совғалари, яъни спорт жиҳозлари етказиб берилди.

71 турдаги умумий қиймати 5 млрд 43 млн сўмлик турли спорт жиҳозлари ва анжомлари вилоятдаги барча спорт таълим муассасаларига тарқатилади.

Бундан ташқари турли хил дори-дармон ва витаминлар ҳам спортчилар учун топширилди.

Мазкур спорт жиҳозларини топшириш тадбирида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги раҳбарияти ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддилари иштирок этиб, бу каби ишлар келгусида вилоят ёшларининг спорт соҳасида юксак марраларни забт этиб, юртимиз байроғини кўкларга кўтаришига замин яратиши таъкидлаб ўтилди.