Ўзбек-Беларус қўшма факультети магистрантлари март ойига қадар Минскда

Ўзбек-Беларус қўшма факультети магистрантлари март ойига қадар Минскда

Учрашувда Беларус давлат жисмоний тарбия университети проректори Сергей Шаврук Ўзбек-Беларус факультети магистрантларига муваффақият тилади ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали билим ва кўникмаларга эга бўлиш имконини берувчи университетнинг ўқув, моддий-техник ва спорт базаси имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.

Хабарингиз бор 2019/2020 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Беларус давлат жисмоний тарбия университети билан ҳамкорликда қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультети ташкил этилиб, бакалавр таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилганди.

Мазкур Қўшма таълим дастурга асосан “Жисмоний тарбия, спорт ва туризм” Ўзбек-Беларус қўшма факультетининг декани G.Asatova бошчилигидаги 2-курс магистрантлари Минск шаҳрида бўлиб туришибди. Куни кеча Беларус давлат жисмоний тарбия университетида Ўзбек-Беларус факультети магистрантлари учун учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Беларус давлат жисмоний тарбия университети проректори Сергей Шаврук Ўзбек-Беларус факультети магистрантларига муваффақият тилади ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали билим ва кўникмаларга эга бўлиш имконини берувчи университетнинг ўқув, моддий-техник ва спорт базаси имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.

Учрашув якунида барча иштирокчилар “Жисмоний тарбия, спорт ва туризм” қўшма факультетининг муваффақиятли ривожланишига ишонч билдиришди.

Қўшма таълим дастурига асосан магистрантларимиз жорий йилнинг март ойига қадар Минскда бўлишади.

https://minsport.uz/uz/news/post/107