Фарғона вилоятида Давлат тили бўйича ўрганишлар давом этмоқда
Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини ўрганиш жараёнида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўрганишлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги ПФ–6084-сонли “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 22 октябрдаги 30/1-2308-сон топшириғи, шунингдек, вазирликнинг Андижон ҳамда Фарғона вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда уларнинг тасарруфидаги спорт таълим муассасаларида Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини ўрганиш жараёнида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўрганишлар ўтказилди.
Мазкур ўрганиш маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчининг Фарғона вилояти бўйича масъули С.Холматов томонидан амалга оширилди ҳамда қўшимча мутахассис сифатида Фарғона шаҳар 28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Д.Меҳмоналиева ҳам жалб қилинди.Ўрганиш давомида спорт мактабидаги мавжуд барча баннерлар кўздан кечирилди. Жумладан, кириш эшиклари ёнига турли хил эълонлар илиб қўйилганлиги, лотин алифбосидаги ёзувларда хатоликлар, айниқса ў, ғ ҳарфларида хатолар мавжудлиги аниқланди. Баннерларда мавжуд имловий ҳамда услубий хатоларни бартараф этиш зарурлиги бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати