“Спортни сев, спорт билан яша!” фестивали

“Спортни сев, спорт билан яша!” тадбирлари бўлиб ўтди

Бугун Нуробод туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида волейбол, гимнастика, пенчак силат, каратэ, кураш каби спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида оммавий спорт тадбирлари бўлиб ўтди.

Булунғур туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида эса мини-футбол ва бошқа спорт турларидан мусобақалар ташкил этилди.

Ушбу оммавий спорт тадбирларида 300 нафардан ортиқ ёш спортчилар ҳамда аҳолининг турли қатлами вакиллари иштирок этишди.

Тадбир якунида аҳоли ва ёшлар учун “Ёшлар форуми” доирасида концерт дастури уюштирилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

https://t.me/Minsportuz