Янгиободда “Street Workout” спорт майдони қурилди

Янгиободда “Street Workout” спорт майдони қурилди

Жиззах вилоят марказидан анча олисда жойлашган, қўшни Тожикистон мамлакати билан чегарадош, баланд тоғлар ва адирликлар орасида ястанган Янгиобод тумани марказида “Street Workout” спорт майдони қурилиб фойдаланишга топширилди.

Мустақиллик шарофати билан янги ташкил этилган Янгиобод туманида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, бошқарма ва ташкилотларда ўз спорт майдончалари бўлиши бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Келаси йилда уларнинг сони ўнтага етиши бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Толибжон ЭРГАШEВ,

(«Халқ сўзи»).