Янги йилни спорт билан кутиб олинг!

Янги йилни спорт билан кутиб олинг! 


 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра,Вазирлик Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Эспортс Узбекистан, Фулл Левел Эспортс ҳамда УЗРEПОРТ ва ФУТБОЛ ТВ телеканаллари билан ҳамкорликда 2020 йил 28-29-30 декабрь кунлари «Янги йилга спорт билан!” шиори остидаги янги мега лойиҳа – оммавий спорт фестивалини тақдим этади.

Унда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли вакиллари спортнинг мини-футбол, стритбол, баскетбол, велоспорт, югуриш, дартс, арқон тортиш, бадминтон, армрестлинг, тош кўтариш, стол тенниси ҳамда «Wоркоут» (кўча фитнеси) йўналишлари бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишлари мумкин.

Шунингдек, фестиваль доирасида йилнинг энг йирик турнирлари – шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати ҳамда Киберспорт бўйича Гранд финаллар ташкил этилади.

Фестиваль иштирокчилари ташкилотчилар томонидан махсус совғалар билан тақдирланади.

«Янги йилга спорт билан!” шиори остидаги оммавий спорт фестиваллари республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилади. Тошкентдаги Гранд финал эса «Миллий» стадионда ташкил этилади.

Йилнинг энг йирик спорт фестивалида иштирок этинг ва Янги йилни спорт билан қарши олинг!

«Янги йилга спорт билан!” шиори остида ўтказилаётган оммавий спорт фестивалида қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.