Наманганда йил якунига бағишланган тақдирлаш маросими ҳамда оммавий марафон бўлиб ўтди
Наманганда йил якунига бағишланган тақдирлаш маросими ҳамда оммавий марафон бўлиб ўтди
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Наманган вилояти Косонсой туманида аҳолининг барча қатлами орасида соғлом-турмуш тарзини шакллантириш, ёш авлодни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида спорт соҳасида амалга оширилган ишларнинг самарали натижаси ҳамда 2020 йил давомида халқаро ва республика миқёсида бўлиб ўтган спорт мусобақаларида муносиб иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган тумандаги спортчи ёшлар ва мураббийларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Косонсой туманидаги Миллий маданият марказида халқаро ва республика миқёсида фахрли ўринларни эгаллаган тумандаги спортчи-ёшлар ҳамда мураббийлар тақдирланди.
Тадбирда Косонсой туман ҳокими Баходир Юсупов, Косонсой туман прокурори Фозилжон Тоиров ва Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Анваржон Туйчиев ҳамда фахрий спорт мураббийлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Косонсой туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби бадиий гимнастикачи қизлари томонидан «Гимнастика ҳамма учун» номли намойишларини кўрсатиб меҳмонлар кайфиятларини кўтаришди.
Тадбир якунида 80 нафар спортчи-ёшлар ва 16 нафар мураббийлар эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Шунингдек, Наманганнинг яна бир туманида катта спорт тадбири бўлиб ўтди.
Вилоятнинг Мингбулоқ туманида «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида оммавий югуриш марафони ҳам бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, туман халқ таълими бўлими, мактаблар ва тумандаги бошқа корхона-ташкилотлар ходимлари ҳамда 500 дан ортиқ уюшмаган ёшлар қарийб 3 километр масофани босиб ўтишди.
Матбуот хизмати