Соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш. “Street Workout” мусобақаси ғолиби аниқланди.

Наманганда “Street Workout” мусобақаси ўтказилди, ғолиб Республика финал босқичида иштирок этади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Наманган вилояти ҳудудий дастурига мувофиқ Наманган шаҳрида “Street Workout” бўйича вилоят биринчилиги ташкил этилди. Вилоятнинг Чуст туманида ташкил этилган мусобақада ҳар бир тумандан 2 нафардан, жами 24 нафар ёшлар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақада уюшмаган ёшлар билан бир қаторда олий таълим, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи ва талабалари ҳам иштирок этди. Беллашувлар якунига кўра статика, динамика ва техника йўналишларида куч синашган ёшлар ичида тўрақўрғонлик Сардорбек Пирматов 1-ўринни эгаллаб, Республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

“Street Workout” бўйича Республика финал босқичи шу йилнинг декабрь ойининг сўнгги ўн кунлигида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган.

yuz.uz