Ёш шпагачи Сардор Наимов ҳамда Қорақалпоғистон жамоаси Ўзбекистон Кубоги ғолиби
Ёш шпагачи Сардор Наимов ҳамда Қорақалпоғистон жамоаси Ўзбекистон Кубоги ғолиби
Куни-кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги дорисаида ўсмир болалар ўртасидаги қиличбозликнинг шпага йўналиши яккалик баҳсларида Бухоролик Сардор Наимов ғолибликни қўлга киритди. Финал босқичида Сардор пойтахтлик Сидиков Шохрух билан баҳс олиб борди.
Айтиш керакки, қиличбозлик йўлакчасида ҳар иккала шпагачининг имкониятлари ва кучлари тенг эди. Улар биринчилик учун астойдил кураш олиб боришди ва жуда ҳам кескин ҳамда муросасиз кечган баҳсда Наимов ўз рақибини бир очко фарқи билан мағлуб этиб шоҳсупанинг энг юқори поғанасига кўтарилди.
Шпага. Шахсий биринчилик. Ўғил болалар (кадетлар). (55 нафар иштирокчи).
1 - Наимов Сардор - Бухоро
2- Сидиков Шохрух - Тошкент
3 - Исломов Сарвар - Навои
3 - Салиев Аллаяр - Қорақалпоқистон
Ушбу мусобоканинг ўғил болалар жамоавий баҳсларида Қорақалпоғистон жамоасини қўли баланд келди ва турнинг ғолибига айланди. Якуний натижалар эса қуйидагича:
Шпага. Жамоавий биринчилик. Ўғил болалар (кадетлар)
1 - Қорақалпоқистон
2 - Бухоро
3 - Навои
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати