Шу жумладан, мактабгача таълим ташкилотларида ҳам соғломлаштириш ишларини янада ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, боғча тарбиячилари, раҳбар ходимлари ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Ана шундай беллашувлардан бири пойтахтимизнинг Мирзо Улугбек туманидаги 248-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги Давлат Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокидаги бу беллашув ғоят қизғин ўтди. 9 та шарт бўйича ўзаро куч синашган ДМТТ директорлари спортнинг инсон ҳаётидаги юксак аҳамиятини яна бир бор ҳис қиллдилар, десак хато бўлмайди. Мусобақа якунига кўра, ғолиблик Мирзо Улуғбек туманига насиб этди.
Мусобақа қатнашчиларига ҳар иккала туманнинг Мактабгача таълим бўлими мудирлари миннатдорлик билдириб, бу каби мусобақаларда мунтазам фаол бўлишга чорладилар.
Муножат Мўминова https.yuz.uz