Ўзбекистон Кубогида Бухоролик шпагачи қизлар жамоаси ғолиб бўлди

Ўзбекистон Кубогида Бухоролик қиличбоз қизлар жамоаси ғолиб бўлди

Аввал хабар берилганидек, 2020 йил 11- 21 декабрь кунлари Тошкент шахрида қиличбозлик спорт тури бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида  Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтмокда.

Турнирнинг дастлабки кунлари қиличбозликнинг шпага йўналишида бўлиб ўтган ёшлар мусобоқаларидан сўнг, ўсмир (кадет ёшидаги) лар орасидаги мусобоқалар ҳам ўз якунига етди.

Ушбу турнирда иштирок этаётган ёш қиличбозларимиз турнирга пухта тайёргарлик кўрганликлари олиб борилган баҳслар давомида намоён бўлмоқда. Ўсмир қизлар ўртасида кечган яккалик бахсларда пойтахтлик Шахзода Эгамбердиева ғолибликни қўлга киритди.

Финал босқичида Шахзода Бухоролик Азиза Хамидова билан баҳс олиб борди ва 15:10 ҳисоби билан Эгамбердиева шоҳсупанинг биринчи поғонасидан ўрин эгаллади ва турнирнинг олтин медалига лойиқ топилди. Шу тариқа, Азиза Хамидова турнирнинг кумуш медали соҳиби бўлди.

Яна бир Бухоролик шпагачи Марварид Зувайдиллоева ҳамда Қорақалпоғистонлик Дилназ Мурзатаева бронза медалларига сазовор бўлишди.

Шпага. Шаҳсий биринчилик. Қизлар (кадетлар)

1 - Эгамбердиева Шахзода - Тошкент

2 - Хамидова Азиза - Бухоро

3 - Зувайдиллоева Марварид - Бухоро

3 - Мурзатаева Дилназ - Қорақалпоғистон

Ушбу мусобаканинг қизлар жамоавий бахсларида Бухоро жамоаси пешқадамликни қўлга киритди. Ярим финал баҳсида Бухоро жамоаси Навоий жамоаси аъзоларини 45:28 ҳисоби билан мағлуб этиб финал босқичига йўл олишди. Кескин ва мурросасиз кечган финал жангида Бухоро шпагачи-қизлари Республика Олимпия заҳиралари коллежи жамоасини 45:43 ҳисобида ортда қолдириб, биринчиликни қўлга киритишди.

Шпага. Жамоавий биринчилик. Қизлар (кадетлар)

1- Бухоро вилояти жамоаси

2- РОЗК жамоаси

3- Қорақалпоғистон

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси