Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

Она ватанимиз мадҳияси ҳамиша ғуруримиз, шонимиз рамзи бўлиб, дилларда ва тилларда баралла жаранг сочсин.

Узбекистон Республикаси Давлат Мадхияси

Абдулла Орипов
 Мутал Бурхонов

 

Серкуёш хур улкам, элга бахт, нажот,
Сен узинг дустларга йулдош, мехрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шухратинг порласин токи бор жахон!

Накорат:
Олтин бу водийлар - жон Узбекистон, 
Аждодлар мардона рухи сенга ёр!
Улуг халк кудрати жуш урган замон,
Оламни махлиё айлаган диёр!
 

Багри кенг узбекнинг учмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зур канот!
Истиклол машъали, тинчлик посбони,
Хаксевар, она юрт, мангу бул обод!

Накорат:
Олтин бу водийлар - жон Узбекистон,
Аждодлар мардона рухи сенга ёр!
Улуг халк кудрати жуш урган замон,
Оламни махлиё айлаган диёр!