Янги Ўзбекистонда Конституция ва давлат рамзларининг ҳуқуқий кафолати

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси давлатимиз мустақиллигининг ҳуқуқий пойдевори, халқ хоҳиш-иродасининг олий ифодаси эканлигини ҳаётда намоён этмоқда. 

Қувонарли томони шундаки, мазкур Конституция олий даражадаги қонун сифатида давлатимиз қиёфасини, унинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тузумини, бошқарувнинг демократик принципларини, жамият ривожланишининг стратегик йўналишларини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланганлигини ҳамда маънавий қадриятларимиз ҳаётийлигини мустаҳкамлаб берди. Жумладан, мамлакатимиз Конституцияси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари борасида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг барча асосий ғоя ва қоидаларини ўзига сингдиргани билан бирга энг ривожланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган.

Бош Қомусимиз  халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган, ривожланган  давлатларнинг конституциявий тажрибасига, миллий давлатчилик тарихимизнинг бой қадриятларига асослангани билан ҳам қадрлидир.  Жумладан, Асосий қонунимизнинг 2-моддасида “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деб таъкидланган. Бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари устунлигини ва улар конституциявий даражада кафолатланишини англатади.       Иккинчидан, бугун халқимизда  “Халқ давлат органларигамас, давлат органлари халққа хизмат қилади” деган тамойилнинг йўлга қўйилгани  давлат ва қонунларга ишонч ва ҳурмат уйғотди. Учинчидан, Конституциянинг II боби “Халқ ҳокимиятчилиги” га бағишланган бўлиб, 7-моддасида “.Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.

Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади” –дейилган норма ҳам ҳаётда ўзини намоён этмоқда. Бугун янги институт сифада “Халқ қабулхоналари”, “Виртуал қабулхоналар”, “Ишонч телефонлари”, “Сайёр судлар”, “Ҳоким ва тўрт сектор ҳамкорлигида халқ дарду-ташқиши, муаммоларини ҳал қилиш” институтлари фаолият юритмоқда. Халқнинг барча муаммолари ўрганилиб, қонуний ечим топаётгани Конституциянинг 13-моддасида белгилангандиек, “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.

Албатта, бу ҳуқуқ ва эркинликлар шунчаки белгиланган бўлибгина қолмай, у амалга ошаётганининг исботи сифатида амалга оширилаётган инсонпарварлик сиёсатининг туб моҳияти инсон манфаати барча нарсадан устунлигига қаратилганлигидир.

Қувонарли томони, илк бора Ўзбекистонда яшовчи аҳолининг ҳақиқий турмуш тарзи ўрганилди ва ана шу қатламга алоҳида эътибор берилди. Бунда янги темир дафтар жорий этилиб,эҳтиёжманд қатлам хонадонма-хонадон юриб  аниқланди.Ҳатто синовли йил бўлиб келган жорий йилда аҳолига энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, пандемия шароитида ҳатто дори-дармон етказилди.

Халқпарвар ва инсонпарварлик сиёсати пандемия шароитида хорижга меҳнат қилишга кетган фуқароларимизни ҳам ҳимоя қилгани айни ҳақиқатдир. Республикамизнинг барча ҳудудларида зудлик билан барпо этилган шифохона, тиббиёт масканлари инсон саломатлиги йўлидаги олий қадриятдир. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга қўйилган баҳодир”, “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, деган таъкидлари ҳаётий ҳақиқат бўлиб, Конституциянинг 14-модданинг яъни давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширидир.

Шунингдек, унинг мантиқий давоми сифатида Бош Қомусмизнинг 22-моддасига кўра, .Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди. Конституциямизда демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилиниши (13-модда), давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши (43-модда), ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши (44-модда) мустаҳкамлаб қўйилди.

Мазкур нормаларни ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик, Жиноят процессуал кодекслари, “Судлар тўғрисида”, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”, “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, шунингдек Адлия вазирлиги таркибида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича махсус тузилмалар фаолият кўрсатмоқда. Асосий қонунимиз давлат тилини ўзбек тили деб белгилаб, ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши таъминланиши, уларнинг ривожланиши учун шароит яратилиши кафолатлайди.

Бу эса фуқароларнинг аҳиллиги, халқимизга хос одамийлик, умуминсоний қадриятларга ихлос каби яхши сифатлар ўз аксини топганлиги, юртимизга хос қардошлик ва дўстлик анъаналари, ўзининг бой ва теран тарихига эга бўлмиш халқларнинг ўзаро тотувлигининг абадий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Шунингдек, 45-моддада вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги, 64-моддада эса, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканликлари, давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлаши, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантириши, шунингдек, 66-моддада вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбур эканликларини мустаҳкамлайди.

Мазкур конституциявий нормаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги каби бир қатор қонунлар қабул қилинган.

Бундай эътиборда бўлган халқ учун давлат рамзлари ҳам муқаддасидир. Жумладан, 1992 йил 10 декабрь «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига ҳам 28 йил тўлади.

Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган.

Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бўлиб, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурҳонов яратган. Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.

Мадҳия инсон  қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтиради.. Бу миллий мадҳиямизда  халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, шунингдек, орзу-ўйи ҳамда -мақсади мужассам.

Ўзбекистон давлат мадҳияси янграганда, «Серқуёш» сўзи жаранглаши билан бутун вужудимизда ғурур ва ифтихор туйғучи мавж уради.   Шу учун ҳам, янгиланаётган Ўзбекистонда халқимизнинг маънавиятини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Яратилаётган шарт-шароитлар,имкониятлар: жумладн, бу ОТМнинг бештасига билимини синаб кўрган ёшлар, маҳлла тавсияномаси билан грант асосида ўқишга қабул қилинган ёшлар, Темурбеклар мактаби, Президент мактаблари, ижод мактабларида таълим олаётган  Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу боис ҳам, давлат рамзлари,айниқса, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мустақилликка эътиқодни тарғиб қилади. Унинг матни фуқароларимизни мустақил давлат қуриш йўлида матонат ва жасоратга, сабр-тоқат ва фидокорликка, ташаббускорлик ва курашга чақиради, миллий ғурурни уйғотади. Мадҳиямиз байрамлар, сиёсий чиқишлар, спорт анжуманлари, расмий давлат қабуллари, аҳамиятли митинглар, турли давлат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш маросимлари ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда ижро этилиб, давлат суверенитетига эътиқод ва ҳурматни расмий мусиқа ҳамда матн билан ифода этади.

Юртимиз вакиллари иштирок этадиган халқаро миқёсдаги сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларида мазкур шукуҳли тарона жаранглаганда қалбларимиз фахру ифтихорга тўлади.

Бундай мадҳияни тинглаганда, куйлаганда беихтиёр энг жўшқин, умидбахш туйғулар жунбушга келади. Кўз олдимизда эзгу ниятлари ўзига эш халқимиз, она-Ватанимизнинг таровати, бой тарихи, саодатли бугуни ва буюк келажаги намоён бўлади.  ҳам ватанпарварлик фазилатини шакллантирувчи, шу азиз юртимизни жону дилдан севишга ундовчи муҳим воситадир.

Давлат рамзларини ўзида мужассам этган Конституциямизда янгиланаётган Ўзбекистон   халқининг азалий орзулари, унинг эзгу ниятлари, бугунги ҳаёт мазмуни акс этади. Давлат мадҳиясининг ҳуқуқий мақоми махсус қонун билан мустаҳкамланиб, унинг мақсади давлат суверенитетига бўлган эътиқоднинг расмийлигини таъминлаш, давлат суверенитетининг идрок қилиниши учун матн ва мусиқа ёрдамида ифодалашдан иборатдир.

Юксак ватанпарварлик туйғусини мужассам этган мадҳиямиз бугун таълим масканларида ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат руҳида камол топишига хизмат қилмоқда. Болалигидан миллатимизнинг бош қўшиғини еш авлод куйлаганида беихтиёр севинчдан ҳаяжонга тушамиз. Зеро, бу янги Ўзбекистон – янги авлод ва янгича дунёқараш  билан Ватанни улуғлаган қўшиқ, инсонни улуғлаган Конституциядир.. Юртнинг энг мдҳиясини фахр ила ҳар тонг эъзозлаш, ёд олиш ва баралла куйлаш ҳар бир юртдошимизнинг бурчидир.

 Фирюза  Мухитдинова, Тошкент давлат юридик университетининг профессори