“COVID-19” . Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) пандемия пайтида ниқоб тақиш бўйича кўрсатмаларни ўзгартирди

Ягона илинж ниқобми? ЖССТ ниқоб тақиш бўйича кўрсатмаларни ўзгартирди

Фото: Getty Images

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) пандемия пайтида ниқоб тақиш бўйича кўрсатмаларни ўзгартирди. 

Унга кўра, эндиликда ниқобни нафақат ёпиқ жойларда, балки очиқ ҳавода тақиб юришни тавсия этилади. Бу ҳақда ЖССТ томонидан эълон қилинган ҳужжатда келтириб ўтилган.

ЖССТ жамоат жойлари, хусусан, мактаблар, офислар ва дўконларда ҳамда шамоллатиш етарли бўлмаган жойларда ижтимоий масофадан қатъий назар тиббий ниқоблардан фойдаланишни маслаҳат бермоқда.

Бундан ташқари, зарур бўлган масофани бир метргача ушлаб туришнинг иложи бўлмаганда, албатта, ниқобда бўлишни тавсия қилинмоқда.

 

xs.uz