Соғлом турмуш тарзи ва оммавий спорт
Қонунчиликдаги янгиликлар
Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида мамлакатимизда ҳар йили 104 миллиард сўмдан маблағ ажратилади
●“Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, мамлакатимизда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 104 миллиард сўмдан;
●жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилишга қаратилган дастурларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 10 миллиард сўмдан маблағлар ажратилади.