Фото: Getty Images
Келаси йил Токио ўтказиладиган ёзги Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақалар давомида амалда бўладиган коронавирусга қарши чоралар тўғрисида оралиқ ҳисобот тайёрлади. Бу ҳақда ташкилий қўмита томонидан хабар берилди.
Унга кўра, мусобақалар давомида спортчилар одоб-ахлоқ кодексга қатъий риоя қилишлари талаб этилади. Акс ҳолда ҳар қандай қоидабузарлик санкциялар қўлланишига олиб келиши мумкин. Спортчиларга мунтазам равишда коронавирус текширувидан ўтишлари, мусобақалар ёки машғулотларда бўлмаган пайтларида ниқоб тақиб юришлари, иштироклари тугаганидан сўнг эса вирусни юқтириб олмасликлари учун мамлакатни тарк этишлари керак бўлади. Спортчиларга Токиода қолиш ва ўйинларни томошабин сифатида кузатишига рухсат берилмайди.
Олимпиада ўйинлари 2021 йилнинг 23 июль — 8 август кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.