Спорт соҳасида янги мутахассисликлар
Келгуси ўқув йилидан магистратурада спорт соҳасида янги мутахассисликларга қабул бошланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 735-сон қарори қабул қилинди.
Қарорда жамиятда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар белгиланган.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;
«Спорт тадбирларини шарҳловчи», «Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)» ҳамда «Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш» бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.
uza.uz