Эрталабки бадантарбия – организмга озуқа
Соғлом турмуш сари шахдам қадам ташлаймиз!
Маълумки аксарият одамлар кўпинча қувватсизлик, тушкун кайфият ва уйқу эҳтиёжининг етарлича қондирилмаслигидан келиб чиқадиган хасталиклардан азият чекишади.
Ҳозирги вақтда Президентимиз Ш. М. Мирзиёев ташаббуслари асосида ҳукуматимиз, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз ахолисини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш борасида самарали ишлар амалга оширилаётгани эътирофша молик.
Жумладан, мамлакатимиз қиличбозлари ҳам юртимизда спорт соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган туб ислохотларни қўллаб қувватлаб, барчани жисмоний фаоллик томон чорлайди.
Зеро, жамиятимиз аъзоларини соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш бугунги давр талабига айланган.
Эрталабки бадантарбия бу борадаги оқилона қарордир.
Эрталабки бадантарбияда 5-10 та оддий машқлар бажарилиб, буларнинг ҳар бири 7-10 мартадан такрорланади. Бунга атиги 5-10 дақиқа вақтингиз кетади.
Мутахассислар тавсиясига асосан бадантарбия машқларига киришишдан аввал бир стакан сув ичсангиз, организмдаги электролитлар баланси мувофиқлашади.
Албатта, мусиқа садолари остида бажарилган машқлар янада самарали бўлиши амалиётда ўз тасдиғини топган.
Азиз дўстлар, бадантарбия машқларини биргаликда бажариш учун қиличбоз-спортчиларимизга қўшилинг ва саломат бўлинг!
Муборак Якубова
