Самарқанд хайрия яриммарафони
Азиз Абдуҳакимов: «Пандемияга қарамай, Самарқанд хайрия яриммарафони ажойиб натижаларни қайд этди»
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Навоий ва Самарқанд вилоятларига журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Тадбир «Samarkand Half Marathon — 2020" доирасида шаҳар ва клублар ўртасидаги ўтказилган мусобақаларнинг якунига бағишланган матбуот анжумани билан ниҳоясига етди.
Маълумотларга кўра, «Капиталбанк» АТБ томонидан иштирокчиларнинг босиб ўтган ҳар бир километри учун 1 км 1000 сўмга тенг миқдордаги пул маблағлари яриммарафон ҳисобига ўтказиб берилади. Мазкур маблағлар ва бошқа тушумлар Самарқанд ва Тошкентдаги маданият марказларида аутизмга чалинган болалар учин 2 та бадиий устахона ташкил қилишга йўналтирилади.
— "Samarkand Half Marathon" мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти, айниқса, янги сегмент — спорт туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган халқаро спорт брендига айланди. Пандемияга қарамай, ушбу яриммарафон ажойиб натижаларни қайд этгани бизни хурсанд қилди. Маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган барча машғулотлар яриммарафон веб-сайтида уч тильда субтитрлар билан чоп этилди.
Ғолиблар яриммарафон ташкилий қўмитаси томонидан тақдирланди.
http://xs.uz/uzkr/post/aziz-abduhakimov-pandemiyaga-qaramaj-samarqand-khajriya-yarimmarafoni-azhojib-natizhalarni-qajd-etdi