Ёнғоқлар умрни узайтиради(ми)?
Шифобахш табиат.
ЁНҒОҚЛАР УМРНИ УЗАЙТИРАДИ(МИ?)
Гарвард олимларининг маълум қилишича, ҳар куни ёнғоқ истеъмол қилиш асосий сурункали касалликлардан, шу жумладан, юрак-қон томир хасталиклари ва иккинчи турдаги қандли диабет касаллигидан ўлиш хавфини 20 фоизга камайтиради.
Олимлар ушбу фактга асос сифатида иккита тадқиқотни олган. Биринчиси, 122 минг нафар америкалик ҳамшираларнинг саломатлиги ва ҳаёт тарзига тегишли бўлса, иккинчиси, Америка соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи 51,5 минг нафар эркак учун худди шу маълумотларни ўз ичига олган.
Маълум бўлишича, ёнғоқларни кам истеъмол қилган (камида 30 граммдан ҳафтасига бир мартадан кам) одамларда, умуман ёнғоқ тановул қилмайдиган одамларга қараганда, ўлим ҳолати 7 фоизга паст бўлган. Ҳафтасига бир марта ёнғоқ истеъмол қилган кишиларда ўлим ҳолати 11 фоизга камлиги аниқланган. Ҳар куни ёнғоқ тановул қиладиган одамларда ушбу кўрсаткич 20 фоизни ташкил этган.
Ёнғоқнинг тури ўлим ҳолатларининг камайишига таъсир кўрсатмаган. Бундан ташқари, тадқиқотчилар ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишнинг бошқа ижобий томонларини ҳам аниқлашга муваффақ бўлди. Ким кўпроқ ёнғоқ еса, ўша хушбичим бўлган. Спортга кўпроқ вақт ажратган ҳамда кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилган.
Мурод ҲАМИДОВ тайёрлади.
“Истиқбол” газетасининг 2020 йил 13 ноябрь, 39-сонидан.