"Карантин қоидалари юмшатилгани одамларни хотиржамликка эмас, аксинча, сергакликка чорлаши керак. Чунки энди уйда, ишда, кўчада, бозорда бошқа одамлар билан кўпроқ юзма-юз бўлишади. Коронавирус инфекцияси эса ўта контагиозлиги билан хавфли. У жуда тез тарқалади ва агрессив. Дунё бўйлаб кундан кунга касалланган ва вафот этганлар сони ортиб бормоқда.
Дунё тажрибасида кўринмоқдаки, ҳар қандай чекловдан кўра, одамлар орасидаги карантин маданияти коронавирусни олдини олишда самаралироқ бўлиб қолмоқда. Бундан кейин хар бир инсон пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганиши, унга мослашиши керак.
Агарда биз барча санитария гигиена қоидаларига риоя қилсак, яъни қўлни совун билан тез тез ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантирсак, тиббий ниқоблардан тўғри фойдалансак ва ижтимоий масофани сақласак карантин қоидаларини кучайтиришга ҳожат қолмайди", дейди мутахассис
Саломатлик
Ўзбекистонда карантин қоидалари кучайтирилиши мумкинми?
Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураши штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.
https://yuz.uz/news