Владимир Назлимов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

Эълон

Владимир Назлимов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида 13 ноябрь куни соат 15:00да уч карра Олимпия ўйинлари ғолиби, 10 карра жаҳон чемпиони, қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи (сабля) Владимир Назлимов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Унда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси вакиллари, мураббийлар ва спортчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишади.

Кун тартибидан қиличбозлик бўйича мавсум тафсилотлари, терма жамоа аъзоларининг навбатдаги халқаро мусобақаларга тайёргарлиги, Ханчжоу-2022 ёзги Олимпия ўйинлари ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун қўйилган мақсад-вазифалар ўрин олган.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси қиличбозлик спорти мухлислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу матбуот анжуманига таклиф этади.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати