Диққат, эълон!

Диққат, эълон!
 

Сизларни, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”га бағишланган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 13 февралдаги 116-сон буйруғига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 574-сон қарорига асосан Бухоро давлат университети ҳамда Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида 2020 йил 26 ноябрь куни “Спортда ва ёш авлод жисмоний тарбиясида инновацион технологиялар” мавзусида ўтказиладиган халқаро миқёсида илмий рецензияланган онлайн-конференцияга таклиф этамиз.

Шу муносабат билан 2020 йилнинг 18 ноябригача маъруза тезисларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази (Research Support Center) расмий сайтига (http://e-science.uz/sport_uz) электрон кўринишда юборишингизни сўраймиз.

Мазкур конференция 2020 йил 26 ноябр куни соат 14:00да "Research Support Center"нинг расмий (http://e-science.uz/sport_uz) веб саҳифасида кўрсатилган “Zoom” платформаси орқали ўтказилади.

Конференцияга қўйидаги йўналишлар бўйича тезислар қабул қилинади:
1–шўъба: Жисмоний маданият таълимида янги маъно ва мазмун.
2–шўъба: Ўсмирлар ва хотин-қизлар спортининг долзарб муаммолари.
3–шўъба: Жисмоний маданият тизимида соғломлаштирувчи технологиялар.
4–шўъба: Адаптив жисмоний маданият ва спорт.
5–шўъба: Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

Конференция тўпламида нашр этилган илмий тезислар GOOGLE SCHOLAR халқаро базасида индексацияланади, ҳар бирига алоҳида DOI рақам берилади.

Шошилинг, вақт оз қолди!