КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК АЗИЗ ШИФОКОРЛАР!

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК АЗИЗ ШИФОКОРЛАР!

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан азиз шифокорларимиз, жумладан барча спорт шифокорларини касб байрами билан қутлайди! Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва ўта масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Бу йилги оғир ва бутун инсоният учун синовли келган пандемия шароитида тиббиёт ходимларининг ҳар қачонгидан ҳам ўз касбига бўлган садоқати ва жасорати алоҳида эътироф этишга ва таҳсинларга сазовор бўлди.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланади.

Ўзбекистонда сўнги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида ўтказилаётган туб ислоҳотлар тиббий хизмат сифати ва самарадорлигининг оширилиши, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, халқимиз саломатлиги ва фаровонлигини таъминлашда юқори натижалар бераётганлигини алоҳида қайд этиш ўринли.

Бу борада спорт шифокорларининг юртимиз спортчилари соғлигини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама жисмонан бақувват ва соғлом авлодни вояга етказишда олиб бораётган ишларини таъкидлаш жоиз. Жумладан, Қиличбозлик федерациясида бир неча йиллар давомида спорт шифокорлари Сардор Садиков, Мамуржон Мусаев, врач- диетологи Гулчехра Хасанова, фельдшер-массажист Сайхон Муродов каби ўз ишининг моҳир устаси бўлган тиббиёт ходимлари самарали фаолият олиб боришмоқда. Бир сўз билан айтганда ҳар бир спортчининг саломатлигини муҳофаза этишда уларнинг алоҳида ўз ўрни бор.

Бугун ушбу шарафли ва масъулиятли касб эгалари бўлган тиббиёт ходимларига таъзим этиб, чексиз эҳтиром билдирамиз!

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати