Саблячи қиличбозлар Жалолиддин Душамбоев ва Зайнаб Дайбекова Ўзбекистон Кубоги ғолиблари

Саблячи қиличбозлар Жалолиддин Душамбоев ва Зайнаб Дайбекова Ўзбекистон Кубоги ғолиблари

Шу кунларда, Тошкентдаги "Умид" спорт мажмуасида жорий йил
2 ноябрь куни старт олган қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Кубоги мусобақалари давом этмоқда.

Бугун республикамизнинг турли ҳудудлари, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган атлетлар қиличбозликнинг сабля йўналишида яккалик баҳслари биринчилиги учун беллашишди.

Жуда қизиқарли, кескин ва муросасиз кечган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра мазкур турнинг олтин медали эркаклар орасида Жалолиддин Душамбоев ҳамда аёллар орасида зайнаб Дайбековага насиб этди.

Таъкидлаш жоизки, финал босқичидаги жангда Ж.Душамбоев ўз рақиби Бобур Расулов устидан ғалаба қозониб, у бу йилги мавсумда илк бор ўз маҳоратини тўла намоён этишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, қўлидаги жароҳати сабабли ўтган ойда бўлиб ўтган Республика турнирида қатнашаолмаган моҳир қиличбозимиз Зайнаб Дайбекова барча рақибларини доғда қолдириб, яна бир бор аёл саблячилар орасида энг кучли эканини исботлади.

 

Якуний натижалар эса қуйидагича:

Сабля. Эркаклар:
1. Жалолиддин Душамбоев (Тошкент вилояти)
2. Бобур Расулов (Тошкент)
3. Фазил Генжаев (Қорақалпоғистон)
3. Алланияз Ешанов (Қорақалпоғистон)

Сабля. Аёллар:
1. Зайнаб Дайибекова (Қорақалпоғистон)
3. Гулистан Пердабаева (Қорақалпоғистон)
3. Венера Исраилова (Тошкент вилояти)
3. Севинч Исмоилова (Тошкент шаҳри)

Эртага ­- 5 ноябрь куни Ўзбекистон кубоги доирасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича жамоавий баҳслар бўлиб ўтади. баҳслари 7 ноябрь куни якунига етади.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси